Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари барқарор фаолияти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган
  • 01.11.2024
  • 293

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда 2024/2025 йил куз-қиш мавсумидаги таъмирлаш-созлаш ҳамда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сирғали» подстанциясидаги АТ-1 трансформаторида навбатдан ташқари назорат кўриги ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Трансформаторнинг ёғ сатҳи, совутиш ускуналари ҳамда ҳимоя тизимлари меъёрий кўрсаткичларга олиб келинди.

Шунингдек, техник-муҳандислик номи Л-Ч-Т-2 бўлган 220 кВ кучланишли ҳамда техник-муҳандислик номи Л-5-Ю-2 бўлган 110 кВ кучланишли электр тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, линиянинг шлейф уланмаларида аниқланган камчиликлар бартараф этилди, изолаторлар ҳамда қушлар қўнишига қарши мосламаларнинг созлиги текширилиб, янги электр жиҳозлари ўрнатилди,

⚡️ Назорат кўриклари ва таъмирлаш-созлаш ишлари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам олиб борилмоқда. Магистрал электр тармоқлари ҳамда 220–500 кВ кучланишли подстанциялар барқарор фаолияти учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

Эслатиб ўтамиз, 220/110/10 кВ кучланишли «Сирғали» подстанцияси 2020 йил май ойида фойдаланишга топширилган бўлиб, подстанциянинг ўрнатилган қуввати 400 МВАни ташкил этади. Подстанция 2 та 220 кВ кучланишли линия орқали таъминланиб, ундан 4 та 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари чиққан. Мазкур энергетика объекти мамлакатимиз пойтахти ва Тошкент вилоятидаги бир нечта туманда яшовчи истеъмолчилар ҳамда саноат корхоналари электр таъминоти ишончлилигини таъминлайди.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>