Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси энергетика объектлари билан бевоcита танишиб, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ҳамда эксплуатация жараёнидаги муҳим жиҳатлар юзасидан тавсиялар берди
  • 25.10.2024
  • 83

♻️ Мамлакатимизда қуёш ва шамол электр станциялари каби қайта тикланувчи энергия манбаларига оид йирик генерация қувватларини қуриш ўнлаб инвестицион лойиҳалар ҳисобига амалга оширилмоқда. Ана шу йўналишдаги ислоҳотларнинг иқтисодиёт тармоқларидаги акси ўлароқ бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда хорижий инвесторлар ўртасида 50 дан ортиқ лойиҳа доирасида электр энергиясини қабул қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланган. Ҳозирги кунга келиб 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси қуриб битказилган ҳамда фойдаланишга топширилган.

Жумладан, Саудия Арабистонининг дунёга машҳур «ACWA POWER» компанияси Бухоро вилоятининг Пешку ҳамда Ғиждувон туманларида «яшил энергия» манбаларига оид йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мисол учун, декабрь ойининг дастлабки ҳафтасида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган «Бош» ва «Жонкелди» шамол электр станциялари тизими дастлабки генерация қувватини Ўзбекистон электр энергетика умумтизимига узатиши кутилмоқда.

⚡️ Шу муносабат билан қурилиш жараёнини бевосита кузатиш ҳамда лойиҳа майдонларидаги ишлар билан танишиш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.A.Исақулов жорий йилнинг октябрь ойида ушбу ҳудудларга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Дадажон Айнақулович юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларнинг қурилиш-монтаж ишлари пухта ва сифатли бажарилиши юзасидан ўз кўрсатмаларини берди. Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Бухоро–Хоразм темирйўлининг ташқи электр таъминоти лойиҳасига оид ишлар билан бевосита танишиб, муҳандис ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди. Электр таъминотидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш учун лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва эксплуатация жараёнидаги муҳим жиҳатлар билан ўртоқлашди.

✍️ Электр энергиясини хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ишлаш бўлими

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖ ‖ TwitterYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>