Янгиликлар
220/110/10 кВ кучланишли “Қорақалпоғистон” подстанциясида қўшимча таянч изоляторлари ўрнатилди
  • 21.10.2024
  • 106

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизмати томонидан навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда. Худди шу каби ишлар 2024\2025 йил куз-қиш мавсумий ишлари доирасида Подстанциялар хизмати томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Мисол учун, “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Қорақалпоғистон” подстанциясида навбатчи бригадалар томонидан АТ-2 автотранспорти ишининг эксплуатация жараёни барқарорлиги таъминловчи техник-муҳандислик ишлари бажарилди.

Жумладан, АТ-2 трансформаторидан чиқувчи 110 кВ кучланишли симларга қўшимча таянч изоляторлари ўрнатилди. Бундан кўзланган мақсад шуки, қўшимча жиҳозлар кучли шамол пайтида симларнинг тебраниши оқибатида трансформатордан чиқувчи тармоқлар ўртасида қисқа туташув содир бўлмаслигининг олдини олади.

Эслатиб ўтамиз, 220/110/10 кВ кучланишли “Қорақалпоғистон” подстанцияси 2015 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, унда ҳар бирининг қуввати 125 МВА бўлган 2 дона автотрансформатор мавжуд.

Маълумот ўрнида: “Қорақалпоғистон” подстанцияси жойлашган ҳудудда (Устюрт текислиги) доимий эсиб турувчи шамол йўналишлари мавжуд бўлиб, энергетика объектининг қурилмалари шамолда кўчиб юрувчи саҳро қумидан ҳимояланиши учун махсус тўсиқлар билан ўраб қўйилган.

 

Пўлат Алламбергенов, “Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>