► Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Адлия вазирлиги ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан ҳамкорликда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни қамраб олган услубий ишланмалар тайёрланиб, давлат органи ва ташкилотларига электрон шаклда етказилди.
⚡️ Жумладан:
☑️ манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг умумий қоидалари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тартиб-қоидалари, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича электрон ёрдамчи саналади.
♦ Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича услубий тавсиялар
☑️ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда уларни бартараф этиш чораларига оид 49 та муаммоли савол ва вазиятлар (казуслар)ни ўз ичига олади.
☑️ Мазкур материаллар давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга масъул бўлган таркибий бўлинмалар (коррупсияга қарши ички назорат ёки кадрлар бўлинмалари), шунингдек, Одоб-аҳлоқ комиссиялари фаолиятида услубий ёрдам бўлиб хизмат қилади.
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/46656
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати