Бўш иш ўринлари
Бўш иш ўрни: Дастурий таъминотни амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш техники вазифаси
  • 16.09.2024
  • 311

Дастурий таъминотни амалга ошириш, қўллаб қувватлаш техникининг асосий вазифаси қуйидагича: Дастурий таъминот техник лавозимига  ўрта-махсус касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар, менежерлар, мутахассислар ва ходимларнинг малака маълумотномасига мувофиқ тайинланади.

Номзод қуйидагиларни билиши талаб этилади:

• Дастурлаш усуллари ва ахборотни қайта ишлашда компютер технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ қўлланма ва меъёрий материаллар;

• Амалдаги стандартлар, саноқ тизимлари, шифрлар ва кодлар;

• Математик ва мантиқий таҳлил усуллари;

• Дастурлаш усуллари;

• Дастурлаш ва компютер технологияларидан фойдаланиш бўйича илғор тажриба;

• EXCEL ва WORD ҳужжатларини яратиш ва қайта ишлаш воситалари;

• Дастурлаш учун VISUAL BASIC иловалари ҳақида умумий маълумот;

• ACCESS каби маълумотлар базаларининг асослари;

• SQL сўровлар тили;

• SQL SERVER ёки MySQL серверларида маълумотларга кириш ва ҳимоя қилиш усуллари;

• Электр энергиясини ишлаб чиқариш, электр таъминоти ва энергия истеъмоли тизимлари ҳақида тушунчага эга бўлиш мақсадга мувофиқдир.

 

Асосий вазифалари:

• Фойдаланувчи вазифалари асосида дастурий воситаларни ишга тушириш ва созлаш;

• Дастурий таъминотнинг ишлашини ва компютер техникасининг техник ҳолатини назорат қилиш;

• Корхона томонидан бошқариладиган дастурларга кириш ҳуқуқини очган ҳолда фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказишни бошқариш;

• Корхонада ишлайдиган дастурлардан фойдаланувчилар билан ишлаш, тизимни созлаш ва серверларга уланиш бўйича масофавий фойдаланувчиларга услубий ҳамда маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

• Юқори ташкилотларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда Иш берувчи томонидан ишлаб чиқувчилар билан биргаликда бошқариладиган дастурларни қўллаб-қувватлаш;

• Умумий дастурга киритилган дастур ва кичик дастурлар учун техник шартлар ҳамда топшириқларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

 

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

⇒ Онлайн резюме

Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.

Facebook  ‖ Instagram ‖ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>