Янгиликлар
Ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
  • 11.09.2024
  • 95

Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан Россия Федерациясининг Энергетика вазири Сергей Сивилёв ўртасида ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш, ёқилғи-энергетика комплексига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида энергетика алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.

Шунингдек, вазирлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қулай шарт-шароитларни яратиш ва замонавий технологияларни ўзаро айирбошлаш ҳақида ҳам фикр алмашдилар.

Учрашув якунида мазкур мулоқот икки мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/12890

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>