Мамлакатимиз ёқилғи-энергетика соҳасининг юксалиши йўлидаги кўп йиллик самарали ва сермаҳсул хизматлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нодира Жаҳонгировна Хидирова Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Фахрий ёрлиқни Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Собиржон Эгамбердиев, Хотин-қизлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Юлдузхон Адилова ҳамда Молия бўлими мудири Зарофатхон Ибрагимовалар топширишди.
Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати