Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 8 июлдаги 2024–2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсум давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва йирик аварияларнинг олдинги олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тадбирларини янада самарали ташкил этиш тўғрисида 3-сон буйруғи, шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 10 июлдаги 8-сон буйруғи асосида жорий йилнинг 7 август санасида Жиззах вилоятида ўтказилган тактик-ўқув машғулотларида «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «ДНС-2» подстанциясида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мавзусида бўлиб ўтган амалий ўқув машғулотида фаол қатнашиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан филиал куз-қиш мавсумига «тайёр» деб баҳоланди.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати