«Ўзбекистон–24» радиоканалида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган халқаро тендер ғолиби — Озарбайжоннинг «AZENCO» ОАЖ компанияси билан шартнома имзолаш маросими ҳақида ахборот берилди. Тендер натижасига кўра, энди Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган 110 кВ кучланишли 3 та подстанция модернизация ва реконструкция қилинади ҳамда мавжуд қувват оширилади.
▶️ Батафсил
⇒ Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа натижасида Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги аҳоли ва саноат истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш ишончлилигини бир неча баробар оширилади.
Радиобошловчи — Дилшод Бўриев. Эшиттиришни тайёрлаган журналист — Нилуфар Аҳмедова.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати