«Ўзбекистон–24» радиоканалида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов айни пайтда ижтимоий тармоқ саҳифаларида тобора муҳокамалар марказида бўлаётган масала — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрель санасида имзоланган 204-сонли қарорида белгиланган «баъзавий меъёр», яъни «ижтимоий норма» ҳақида ахборот бериб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни журналистлар ва блогерлар учун АСКУЭ ва АСКУГ марказларида пресс-тур ташкил қилинган эди. Мазкур интервью ушби медиатадбирда ёзиб олинган.
Ижтимоий тармоқларда "200 кВ•соат лимит" деб аталаётган электр энергияси миқдори лимит эмас, аслида истеъмолчилар учун давлат субсидияси ижтимоий ҳимоя унсури сифатида сақлаб қолинган «ижтимоий миқдор», яъни имтиёз миқдори экан.
Бу масалани оддий арифметик мисолларда тушунтириб берсак, масала моҳиятини англаш янада осонлашади.
Бозор иқтисодиётининг бугунги шароитида 1 кВ•соат электр энергиясининг таннархи тақрибан 1000 сўм атрофида эканлигини ҳисобга олсак, 2024 йил 1 май санасидан аҳоли истеъмолчилар бир ой якунига кўра (мисол учун) 450 кВ•соат электр энергияси истеъмол қилганда қуйидагича ҳақ тўлайдилар:
► 200 кВ•соат = 200 кВ•соат «ижтимоий норма» миқдори
► 250 кВ•соат «баъзавий меъёр»дан ошган қисми.
♦ истеъмолчи «баъзавий меъёр» миқдорида – 200 кВ•соат х 450 сўм = 90 000 сўм;
♦ давлат субсидияси – 200 кВ•соат х 550 сўм = 110 000 сўм;
♦ истеъмолчи «баъзавий меъёр» миқдоридан ошганда – 250 кВ•соат х 900 сўм = 180 000 сўм;
♦ давлат субсидияси – 250 кВ•соат х 100 сўм = 25 000 сўм;
♦ ИСТЕЪМОЛЧИ (жами) 450 кВ•соат учун 270 000 сўм.
♦ ДАВЛАТ СУБСИДИЯСИ (жами) 450 кВ•соат учун 135 000 сўм.
Демак, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрель санасида имзоланган 204-сонли қарорида электр энергияси учун белгиланган нарх тарифларида барча тоифадаги истеъмолчилар учун ижтимоий ҳимоя унсурлари сақлаб қолинган ҳолда, энергия ресурсларнинг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифлари унинг таннархига яқинлаштириш босқичига кўтарилган, дея хулоса қилишимиз мумкин.
Радиобошловчи — Дилшод Бўриев. Эшиттиришни тайёрлаган журналист — Нилуфар Аҳмедова.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати