Айни пайтда, 2024 йил 14 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ кичик мажлислар залида Хитойнинг «CSGI — China Southern Power Grids International» компанияси вакилларидан иборат делегация билан тақдимот учрашуви бўлиб ўтмоқда.
⚡️ CSGI компанияси вице-президенти жаноб Чжан Танжи бошчилигигаги делегацияни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кутиб олди.
Учрашув мавзуси: Юқори кучланишли ўзгармас ток тармоқларини қуриш бўйича техник-муҳандислик таклифлар. Учрашув иштирокчилари, мутахассислар, шунингдек, энергия сақловчи қурилмалар ва тизим барқарорлигини сақлашда улардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашмоқдалар.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати