8 март байрами ҳар йил мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши назокатли опа-сингилларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ҳурмат белгиси, аслида.
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида ҳам қадрли аёлларимизга, азиз опа-сингилларимизга, мунис онахонларимизга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини янада яхшилашда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлиги эътироф этилди.
Тадбир доирасида Филиалимизнинг мунис аёлларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан барча хотин-қизлар эсдалик совғалари тақдим этилди. Ишчи-ходимларимиз томонидан айтилган шеърлар ҳамда табрик сўзлари байрамга ўзгача файз ва шукуҳ бахш этди.
✍️ Махмут Пардаев, “Самарқанд МЭТ” филиали директори
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati