«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали қуйидаги бўш иш ўринларига суҳбат орқали ишга таклиф этади:
1️⃣ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳига етакчи муҳандис, 1 нафар;
2️⃣ 220 кВ кучланишли «Бобур» подстанциясига хизмат кўрсатувчи электр монтёри, 1 нафар;
3️⃣ Диспетчерлик ва технологик бошқарув хизматига телефон алоқаси ва радиолаштириш линияси иншоотлари электрмонтёри, 1 нафар;
4️⃣ Автотранспорт ва механизасия гуруҳига нефть маҳсулотларини тарқатувчи мутахассис,1 нафар.
❗️ Ишга кириш юзасидан мурожаат қиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича: олий маълумотли, ягона электр энергетикаси тизими корхоналарида иш тажрибасига эга, ишга масъулият билан ёндашадиган мутахассис бўлиши лозим.
✔️ Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари ҳам назарда тутилган).
☎️ Мурожаат учун телефон: +998-74-224-49-91; +99874-228-40-59.
Электрон почта: andijon@uzbekistonmet.uz
❇️ МАНЗИЛ: Андижон шаҳри, Гидроэлектрстанция кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: «Акмал-фарм» ишлаб чиқариш базаси.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида.
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати