Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 декабрь куни соат 12:00 дан 16:00 гача (айрим техник сабабларга кўра режадаги соатлардан бироз кечроқ) 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида қурилиш-монтаж ишларини муваффақиятли якунланди. Айни пайтда вақтинча тармоқдан узилган Нишон тумани истеъмолчилари, шу жумладан, Нуристон қўрғончасининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларга тақсимловчи тармоқлар орқали кучланиш бериш ишлари амалга оширилмоқда.
❗️Ҳурматли истеъмолчилар, совуқ об-ҳаво кунларида юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
✍️ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати