⚡️ Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 21–24 июль кунлари энерготизимдаги барқарорликни таъминлаш мақсадида республикамиз истеъмолчиларига ўртача ҳисобда 0,8–1,0 фоиз миқдорда чекловлар киритилган эди.
✍️ Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/
⏩ БУНГА АСОСАН 2 ТА ОМИЛ ТАЪСИР КЎРСАТДИ:
❗️ 1) Ўзбекистон гидроэлектростанцияларида режага нисбатан кунлик 6–7 млн. кВт•соат, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10–12 млн. кВт•соат кам электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда: http://uzbekistonmet.uz/uz/
❗️2) Минтақада юзага келган сув танқислиги оқибатида Тожикистондан импорт амалиёти суткалик ўртача 12,0 млн.кВт•соатдан 0,3 млн кВт•соатгача камайди: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/
✅ КЎРИЛГАН ЧОРАЛАР:
⚡️ Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, ўртача ҳисобда 0,8–1,0 фоиз миқдордаги энергия танқислигини бартараф этиш мақсадида кўзда тутилган миқдордан 10–12 % кўп табиий газ етказиб бериш ҳисобига иссиқлик электр станцияларида режага нисбатан 8 млн. кВт•соат ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25–30 млн. кВт•соат кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/
⚡️ Жорий йилнинг 25–26 июль кунлари энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмади: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/
⚡️ 27 июль куни соат 01:35 вақти билан 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳаво тармоқлари орқали Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми 80 МВт, сўнгра 200 МВтга оширилди.
✍️ Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/
‼️ РАСМИЙ БАЁНОТ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАНҚИСЛИГИ МАВЖУД ЭМАС
✔️ Ахборот хизмати Марказий диспетчерлик хизмати маълумотларига таяниб шуни маълум қиладики, айни пайтда 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳамда 110 кВли Дашовуз–Шовот ҳаво тармоқлари орқали Туркманистондан Ўзбекистонга 400–430 МВт қувват етказиб берилмоқда.
✔️ Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдорига нисбатан, эътибор беринг, 4.0–4.5 % ни ташкил этади. Истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергиясининг асосий қисми мамлакатимизда мавжуд иссиқлик электр ҳамда гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Қўшимча манба: kun.uz