2023 йил 27 июль куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «Тракторсоз» подстанциясида фуқаро муҳофазаси бўйича ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарорлари ижросини бажаришдан иборат. Ўқув-тактик машғулоти корхона ва ташкилотларда фуқаро муҳофазаси таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган.
⚡️ Маълумот ўнида: ушбу ўқув-тактик машғулотлари Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилди. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ вакиллари машғулотларни кузатиб бордилар.
▶️ Батафсил
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати