Аввал хабар берганимиздек, “Катта-Қўйлиқ” маҳалла фаолларининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган «Истиқлол шодёнаси» шиори остидаги байрам тадбири бўлиб ўтди ва «Темир дафтар»га киритилган 6 нафар эҳтиёжманд оилаларга биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
⇒ Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ 2021 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баёнига мувофиқ, Энергетика вазирлигининг тегишли кўрсатмаларига биноан “Катта-Қўйлиқ” МФЙда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, шунингдек, болалар учун кўнгилочар ва спорт байрамлари, соғломлаштириш ҳамда ички туризм йўналишидаги хайрия акцияларини ўтказиб келмоқда.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати