Лавозим вазифалари:
• Хусусий электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш, ўзаро тузилган шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш ва ҳисоботларни юритиш;
• Соҳага хусусий инвесторларни жалб этиш, музокараларда иштирок этиш;
• Хусусий инвесторлар томонидан қуриладиган электр станциялар бўйича ўтказиладиган тендер савдоларини кузатиш, ғолиб компаниялар билан шартнома тузишга киришиш;
• Хусусий инвесторлар томонидан қурилаётган лойиҳалар бўйича мониторинг олиб бориш, Акциядорлик жамияти зиммасига олинган вазифаларни бажарилишини таъминлаш.
Керакли кўникмалар ва малакалар:
• Энергетика соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
• Электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнини пухта билиши;
• Инглиз тилини мукаммал билиш;
• Олий маълумотга эга бўлиш.
Таклиф этамиз:
• Касбий ривожланиш ва мартаба ўсиши;
• Корпоратив таълим ва тренинглар;
• Қулай меҳнат шароитлари;
• Замонавий офис;
• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
• Иноқ жамоа;
• Штат жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
Резюмени электрон манзилига юборишингиз мумкин.
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz info@uzbekistonmet.uz
Онлайн резюме
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441
Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz
Э-хат: uzbekiston_met@exat.uz
Call centr рақами: +998 (55) 500-5545
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати