Маълумки, ёзги мелиорация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сувларни сарфлаш жараёнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти 2018 йилдан буён мавжуд бўлиб, бу мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.
2023 йил 12 май куни республикамизда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминланиш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди.
▶️ Батафсил
⚡️ Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.
https://yuz.uz/news/tojikistondan-elektr-energiyasining-mavsumiy-import-amaliyoti-boshlandi
https://uz24.uz/ru/articles/inport-elektroenergii
https://newshub.uz/archives/16462
https://t.me/minenergy_uz/7896
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати