Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги ташаббуси билан 2023 йил 18–20 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон II халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади. Форум доирасида “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25 юбилей халқаро кўргазмаси; “Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Pover Узбекистан 2023” 16 халқаро кўргазмаси; “Яшил энергетика технологиялари – GETSA 2023” ихтисослаштирилган бўлими ҳамда 3 Халқаро Ўзбекистон Энергетика анжумани бўлиб ўтиши режалаштирилган.
⚡️ Бугун, 2023 йил 18 май куни тонгда Энергетика форуми тадбирлари доирасида узоқ масофага югуриш мусобақаси — марафон ташкил этилди. Марафонда энергетика ташкилотлари ёшлари қаторида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.
✍️ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати