500/220/10 кВ кучланишли “Тошкент” подстанциясида 1999 йилда ишга туширилган ва қуввати 3х167 МВА бўлган АТ-2 автотрансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
⇒ Маълумот ўрнида: мазкур амалиёт Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси томонидан 15 календарь кунига берилган рухсатнома муддати ичида тугаллаши режалаштирилган.
▶️ Батафсил
Шунингдек, “ГЭС–2” станцияси билан 500/220/10 кВ кучланишли “Тошкент” подстанциясини боғлаб турувчи Л-2-Т ҳаво тармоғининг 70-таянч устунидаги А ҳамда В фазалари эски изоляторлари замонавий изоляторга алмаштирилмоқда.
✍️ Ўткир Аҳмедов, "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали бош муҳандиси
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати