Жорий йилнинг 17 апрель куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойнинг “State grid - CET” компанияси президенти Ю Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Хитой компанияси ўзининг фаолият йўналишлари ва бошқалар ҳақида маълумот берди. Жумладан:
➖Компания Осиё, Африка, Жанубий Америка, Яқин Шарқ, Европа ва бошқа минтақаларда 40 дан ортиқ мамлакатлар билан бизнес лойиҳаларини амалга оширади. Компания лойиҳалаш, қурилиш, таъминот ва техник хизмат кўрсатиш бўйича жами 200 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.
➖Компания юқори ва паст кучланишли тармоқлар, подстанция ва генерация қувватларини қуришга асосий эътиборини қаратиб, Хитойнинг 26 провинциясида 1,1 млрд аҳолини (аҳолининг 83%) электр билан таъминлайди.
Жаноб Ю Жун Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқлар ва подстанцияларни лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида (EPC+F) қуриш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишдаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича битимни имзоладилар.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/2759
https://t.me/minenergy_uz/7703
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati