14 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Россия Федерациясидан нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмларини ошириш, шунингдек, энергетика соҳасидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавжуд масалаларни ҳал этишда ўзаро манфаатли асосда доимий ҳамкорлик қилиб боришга келишилди.
Maнбa: https://t.me/minenergy_uz/7690?single
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати