Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” подстанциясини боғловчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилиб, тармоқнинг шикастланган қисмлари янгисига алмаштирилмоқда.
Таъмирлаш ишлари якуни билан водий вилоятларига электр энергиясини етказиб бериш ишончлилиги ортади.
Маълумот учун: Ушбу ишлар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/7640
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати