Ушбу дақиқаларда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида энергетика бўйича амалиётининг миссия раҳбари Судешна Гош Банерджи хоним бошчилигидаги мутахассислар билан ишчи тартибдаги муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтмоқда.
⚡️ Хорижий ҳамкорларни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи кутиб олишди.
Учрашувда энергия танқислигининг потенциал таъсирини юмшатиш, Жаҳон банки лойиҳаларининг расмий ҳужжатлари, Лондонда бўлиб ўтиши кутилаётган Марказий Осиё энергетика инвестициялари ва савдо форумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилмоқда.
⇒ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг ПҚ–113-сонли қарорига кўра, Республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш юзасидан бир қатор вазифалар ижроси юклатилган эди.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати