Бугун, 2023 йил 17 февраль куни соат 15:00да «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди:
▶️ «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали бош муҳандиси.
❇️ МАНЗИЛ ⇒ 71-236-6615. ⇒ Онлайн резюме ⇒ е-майл
❗️ Раҳбариятнинг ишлаб чиқариш зарурияти билан хизмат сафарига кетгани туфайли қуйидаги номзодлар билан суҳбат бошқа кунга кўчирилди ва номзодлар бу ҳақда огоҳлантирилди:
1️⃣ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими бошлиғи;
2️⃣ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими мутахассиси лавозими;
3️⃣ «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали Ходимларни тайёрлаш маркази бошлиғи ўринбосари;
4️⃣ «Тошкент шаҳар МЭТ» филиали Ходимларни тайёрлаш маркази методисти.
‼️ Батафсил маълумотлар uzbekistonmet.uz веб-сайти саҳифаларида эълон қилинади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати