ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
MINENERGY.UZ — 2026 йилга қадар умумий қуввати 4633 МВт бўлган 3 та йирик ва замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади
  • 16.02.2023
  • 430

Хусусан:

➖2023 йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;

➖2026 йил якунига қадар Ангор туманида Германиянинг “Siemens Energy” , Франциянинг “ЕDF” , Нидерландиянинг “Stone City Energy” компаниялари томонидан қуввати 1560 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

➖2026 йилда Боёвут туманида “EDF” (Франция), “Nebras” (Қатар), “Sojitz Corporation” (Япония) ва “Kyuden International Corporation” (Япония) компаниялари консорциуми томонидан қуввати 1573 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

Маълумот учун: сўнгги 4 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар асосида жами қуввати 6007 МВт бўлган 9 та иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан битимлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳлар доирасида 2022 йилда умумий қуввати 1 374 МВт бўлган 6 та ИЭС ишга туширилди.

Бугунги кунда умумий қуввати 4633 МВт бўлган учта лойиҳа қурилиши давом этмоқда.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

Манба: https://t.me/minenergy_uz/7314

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>