Қуёш энергиясидан фойдаланиш асосий йўналишлардан бирига айланади. Ушбу мақсадга эришиш учун халқаро хусусий инвесторлар жалб қилинади. Бугунги кунга қадар қуёш энергетикасида умумий қуввати 1000 МВт қувватдан ортиқ бўлган лойиҳалар амалга оширилган, 800 МВт қувватга эга лойиҳалар эса халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилаётган тендерлар босқичида.
Мамлакатдаги илк қуёш станцияларидан бири бўлган «Тутли» станцияси француз компанияси томонидан тўлиқ ишлаб чиқилди. У Самарқанддан 100 километр ғарбда жойлашган бўлиб, йилига қарийб 270 минг кВт•с энергия ишлаб чиқаради ва 140 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди. Хорижий сармояларнинг умумий ҳажми қарийб 100 миллион еврони ташкил этади.
Манба: https://t.me/clearenergy/1786
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати