БЎШ ИШ ЎРНИ:
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ғазначилик бошқармаси мутахассиси лавозими танлов эълон қилинади.
Лавозим вазифалари:
♦ Иқтисодий йўналишдаги олий маълумот (жумладан: иқтисодиёт (макро/микроиқтисодиёт), молия ва молияни бошқариш ҳамда шунга яқин соҳада бакалавр ёки магистр дипломи эгаси. Ўзбекистон/хориж ОТМлари дипломлари) ҳамда ихтисослиги бўйича камида 5 (беш) йиллик иш стажига эга бўлган шахс.
♦ Иқтисодий ва молиявий таҳлилларни амалга ошириш бўйича етарли даражада билимга эга бўлиши лозим;
♦ Ўзбек ва инглиз тилини (IELTS сертификатига эга бўлган, камида 5,5 балл) мукаммал даражада билиш;
♦ Компьютерни тўлиқ ўзлаштирган ва барча дастурларда (Microsoft office (мукаммал), 1-С дастури) ишлаши.
♦ Иш тажрибаси (молия, иқтисодиёт, тижорат банклари ва ҳ.к.; камида 5 йил).
Шахсий талаблар:
♦ Ватанпарварлик, касбга содиқлик;
♦ Профессионал этикет, ҳамкасбларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
♦ Муомала маданияти, жамоада ишлаш қобилияти;
♦ Лавозимга мос бошқа шахсий талаблар;
♦ Мамлакат учун муҳим ташқи молиялаштириш лойиҳалари билан ишлаш имконияти.
Таклиф этамиз:
♦ Касбий ривожланиш ва мартаба ўсиши;
♦ Корпоратив таълим ва тренинглар;
♦ Қулай меҳнат шароитлари;
♦ Замонавий офис;
♦ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
♦ Иноқ жамоа;
♦ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
⇒ Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида:
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.
Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
«Onlayn rezyume» рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати