2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
Манба: https://president.uz/uz/lists/view/5789
1️ Кинематография агентлиги ▶️ Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
2️ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
3️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ▶️ Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
4️ Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ▶️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;
5️ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ▶️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
5️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ▶️ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда. Бунда дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилади;
6️ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ▶️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб ▶️ Президент ҳузурига ўтказилмоқда;
7️ Мудофаа саноати давлат қўмитаси Мудофаа саноати агентлиги шаклида ▶️ Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
8️⃣ Давлат солиқ қўмитаси Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
9️⃣ Давлат божхона қўмитаси Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
1️0️⃣ Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
1️1️⃣ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ▶️ Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
1️2️⃣ Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ▶️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
1️3️⃣ Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ▶️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
1️4️⃣ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, ▶️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
✅ Вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади
2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
Манба: https://president.uz/uz/lists/view/5789
Яъни, қуйидаги вазирликлар қолади:
1️ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
2️ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
3️ Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
4️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
5️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
6️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
7️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
8️ Табиат ресурслари вазирлиги;
9️ Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
1️0️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
1️1️ Сув хўжалиги вазирлиги;
1️2️ Рақамли технологиялар вазирлиги;
1️3️ Адлия вазирлиги;
1️4️ Транспорт вазирлиги;
1️5️ Маданият ва туризм вазирлиги;
1️6️ Мудофаа вазирлиги;
1️7️ Энергетика вазирлиги;
1️8️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
1️9️ Ташқи ишлар вазирлиги;
2️0️ Ички ишлар вазирлиги;
2️1️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati