Кеча мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида кузатилган ноқулай об-ҳаво — кучли шамол ва қалин қордан кейин юқори кучланишли электр тармоқлари мутахассислар томонидан қайта назорат кўригидан ўтказилмоқда.
Мисол учун, “ Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 500 кВ кучланишли Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғи навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар мутахассислар томонидан бартараф этилди.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Odnoklassniki.ru ‖ Utube ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати