АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ўлмас Музаффаров ушбу саволга жавоб берди:
Маълум қилинишича, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан кўп квартирали уйлардан 71 фоизи комплекс ўрганиб чиқилиб, улардаги 25 242 та чордоқ ва 22 69 та ертўла талаб даражасига келтирилган.
Якка тартибдаги уй-жойларнинг 41 фоизи, дала ҳовлиларнинг 33 фоизи текширувдан ўтказилган.
Иссиқлик таъминоти корхоналарининг 93 фоизида профилактик ўрганишлар ўтказилиб, улардаги 150 дан зиёд гидрантларни талаб даражасига келтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мактабгача таълим вазирлигига қарашли муассасаларнинг 84 фоизи, Халқ таълими вазирлигига қарашли объектлардан 74 фоизи, олий таълим муассасаларининг 10 фоизи ва даволаш муассасаларидан 86 фоизи текширувдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Фуқароларнинг бахтсиз ҳодисалар қурбони бўлмасликлари учун риоя қилишлари шарт бўлган қоида ва тартиблар:
⇒ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/30766
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати