Айни пайтда (22 сентябрь куни) «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Hitachi Energy компанияси вакиллари билан муҳокамалар учрашуви ҳамда инновацион иш тамойилига эга замонавий электр қурилма ва жиҳозларининг тақдимоти маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Акциядорлик жамияти раҳбарияти, Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси, магистрал электр тармоқлари филиалларидан мутахассислар ҳамда хорижий компания вакиллари иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, муҳокамалар учрашуви кун тартибидан “Hitachi Energy” компаниясининг “Ўзбекистон МЭТ” АЖ билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш, “Hitachi Energy” компаниясининг тақдимоти ҳамда қишлоқ хўжалиги ривожланган олис ҳудудларда микроподстанциялар қуриш масалаларини муҳокама этиш ўрин олган.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати