2022 йилнинг ўтган 7 ойи давомида олиб борилган модернизация ишлари натижасида юқори кучланишли 6 та подстанция қуввати қўшимча 591 МВА (мегаволт ампер)га оширилди.
Бунинг натижасида, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззаҳ вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги юқори кучланишли подстанцияларнинг қувват ўтказиш қобилияти яхшиланди.
Йил якунига қадар яна 5 та подстанцияда (1025 МВА) қувват оширилади. Натижада республикамиздаги 7 та вилоят ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 11 та подстанцияда 1 616 МВА қувват оширилишига эришилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
https://t.me/minenergy_uz/5788
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати