Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПФ–144-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисидаги "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2022 йил 4 июлдаги 165-сонли буйруғига мувофиқ "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли подстанцияда фуқаро муҳофазаси бўйича режалаштирилган қўмондонлик-штаб ҳамда махсус ўқув-тактик машқлари "Зилзила ва унинг оқибатлари билан боғлиқ фавқулотда вазиятлар рўй берганда маъмурият ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракати" мавзусида ўтказилди.
⚡️Эслатиб ўтамиз, ўқув-тактик машқлар "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси томонидан ўтказилмоқда ва унда бошқа тузилмалардан вакиллар ҳам иштирок этмоқда.
✍️ "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати