2022-йил 21 июль куни “Бухоро МЭТ” филиалига қарашли 220/110/35/6 кВли “Бухоро" подстанциясида ҳавонинг кескин исиб кетиши сабабли соат 15:50 ларда Т-4 трансформатори (35/6 кВли 6,3 МБА қувватли)да ёнғин содир бўлди.
Зудлик билан ёнғин ўчириш бригадаси етиб келиб, трансформатордаги ёнгин бартараф этилди.
Соат 18:50 ларда 220/110/35/6 кВли "Бухоро" подстанциясидан электр энергия билан таъминланувчи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилди.
✍️ С.С.Мирзаев, “Бухоро МЕТ” филиали бош муҳандиси
daryo.uz — "Бухородаги подстанциялардан бирида ёнғин юзага келди" номли хабарига расмий изоҳ.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати