«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ нинг 2022 йил 24 июндаги 150-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида "Самарқанд МЭТ" филиалининг 2022 йил 24 июндаги 136-сонли буйруғи эълон қилинди.
Буйруққа кўра, "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги барча 220–500 кВ кучланишли подстанцияларда Кўрик тадбирларини юқори савияда ўтказиш, тадбирлари давомида ишчи-ходимларнинг билим-тажрибасини синов ва малака имтиҳонларидан ўтказиш белгиланди.
Шунингдек, бехатар иш шароитларини ташкил этиш кўникмаларини ҳосил қилиш учун касб маҳорати мусобақаларини ўтказиш жойи ва саналари келишиб олинди.
✍️ “Самарқанд МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати