Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2022 йил 10 июнь куни соат 15:00 дан 17:00 гача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Номзодлар билан суҳбат ўтказиш комиссияси томонидан 4 та бўш иш ўрнига ҳужжат топширган 20 нафарга яқин номзодлар билан суҳбат ўтказилди.
1️⃣ Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўлим бошлиғи;
2️⃣ Трансформацияни амалга ошириш бўлими бош мутахассиси;
3️⃣ Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи етакчи мутахассиси;
4️⃣ Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳига таржимон.
► Бошқа бўш иш ўринлари: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❗️Эслатиб ўтамиз, Комиссия хулосалари умумлаштирилиб, номзодлар лаёқати хусусидаги тавсиялар Акциядорлик жамияти маъмуриятига тақдим этилади.
⇒ Электрон почта: kadr_nes@mail.ru; info@uzbekistonmet.uz
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати