Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ, «Энергосотиш» филиали ва «Ўзэлектртармоқ» УК негизида ўз фаолиятини бошлади.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Энергосотиш» филиали ва «Ўзэлектртармоқ» УК корхоналарда касаба уюшма ташкилотлари тузилган бўлиб, қўмиталар самарали фаолият олиб боришаётган эди. Янги ташкил этилган жамият тасарруфидаги филиаллар ва таркибий бўлинмаларда ишчи-ходимларнинг ташаббусига кўра барча филиалларда касаба уюшма қўмиталари йиғилишлари ўтказилди ва янги касаба уюшма қўмиталари шакллантирилди.
Худди шундай 2019 йил 17 сентябрда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ касаба уюшма конференцияси чақирилди ва 22 та филиаллардан ва таркибий бўлинмалардан келган 44 нафар делегатлар Бирлашган касаба уюшма қўмитаси аъзоларини, қўмита раиси, раис ўринбосари ва тафтиш комиссиясини сайлашди. Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 22 та бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштирган бўлиб, жами 4433 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 1002 нафар аёллар ва 1035 нафар ёшлардан иборат.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа Қонунлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Уставларига мувофиқ олиб боради.
Қуйидагиларга эришиш Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг асосий мақсади ҳисобланади:
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз мақсадларига эришиш учун ўзининг сайлаб қўйиладиган ва коллегиал органлари орқали:
2019 йилда Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг иштироки билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида жамият олдида турган вазифаларни ҳал қилишда ижтимоий шериклик тамойили остида конструктив ҳамкорликни таъминлаш ва бозор муносабатлари шароитида жамият меҳнаткашларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида 2019-2021 йилларга мўлжалланган Тармоқ Келишуви (тариф) тузилди ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2019 йил 29 августда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилди.
2019-2021 йилларга мўлжалланган Тармоқ Келишувига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси тузилди ва 2019 йил 17 сентябрда жамоа конференциясида тасдиқланди.
Жамоа шартномаси 16 бобдан иборат: иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи локал норматив ҳужжатдир. Ушбу янги жамоа шартномасида аввалги шартномада назарда тутилмаган кўплаб имтиёз ва кафолатларни киритишга муваффақ бўлинди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан 2019 йил давомида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, шу жумладан театр, концерт дастурлари, цирк ва истироҳат боғларига ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ташрифлари уюштирилди.
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш мақсадида Республикамизнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор қадамжолари — Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳатларга 32 нафар ходимлар олиб борилди. Экотуризмни ривожлантириш бўйича «Чорвоқ оромгоҳи» ва «Чимён» тоғ зоналарига 150 нафар ходимлар саёҳатга олиб чиқилди.
Жамият ходимларининг 100дан ортиқ фарзандларига «Чотқол» болаларни соғломлаштириш лагерига йўлланмалар берилиб, соғликлари тикланди.
Байрамлар муносабати билан жамоаларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Барча филиаллар ва таркибий бўлинмаларда Янги йил байрами ва 22 декабрь — касб байрами тадбирлари ташкил этилди. Бу тадбирларга энергетика тизими ривожига самарали меҳнатини қўшган Энергетика фахрийлари таклиф қилинди. Янги йил байрами муносабати билан жамият ходимларининг 4595 нафар фарзандларига янги йил совғалари берилди.
Ҳар байрамлар арафасида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди. 1 сентябрь ўқув йили арафасида 50 дан зиёд кам таъминланган оила фарзандларига ўқув-қуроллари харид қилинди.
Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси ва минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ёз ойларида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун бассейнларга 600 дан ортиқ абонементлар тарқатилди. Ходимлар минифутбол билан шуғулланишлари учун футбол майдонлари арендаси маблағлари тўлаб берилди.
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғликларини тиклаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2019 йил давомида Фарғона вилоятидаги «Нурафшон» сиҳатгоҳида 110 дан зиёд ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, энергетика фахрийлари соғликларини тиклашди. Наманган вилоятидаги «Нурчи» дам олиш уйида ҳам 150 нафардан ортиқ ходимлар ва оила аъзолари 12 кунлик ва 2 кунлик ҳордиқ олишлари таъминланди.
Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига касаба уюшмаларига қарашли Республикадаги «Турон», «Хумсон», «Зомин», «Оқтош», «Чортоқ», «Ботаника» ва «Чинобод» сиҳатгоҳларига 26 та, «Чорвоқ оромгоҳи», «Наврўз», «Кумишкон» дам олиш уйларига 13 та имтиёзли — 45 фоизлик йўлланмалар ажратилди.
Меҳнат муҳофазаси тадбирларига оғишмай риоя қилиниши борасида техника хавфсизлиги китоблари харид қилинди ва филиалларга тарқатилди. «Нурафшон» сиҳатгоҳининг бадиий кутубхонаси янги адабиётлар билан тўлдирилди.
Республиканинг оммавий ахборот воситалари газета ва журналларга 2020 йил учун «Ишонч», «Ишонч-Доверие», «Даракчи» ва бошқа газеталарга обуналар ташкил қилинди.
2020 йилда ҳам «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишда куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда хизмат қилади.
Нодира Хидирова, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati