Янгиликлар
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ — МУҚАДДАС БУРЧ
  • 07.05.2022
  • 373

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак, шундай эмасми?

Хотири жам бўлмаган хонадон ҳам, маҳалла ҳам, ташкилот-идора ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Келажак учун режа тузиб, яхши ниятларни амалга ошириши мушкул бўлади.

Демак, тинчлик-хотиржамлик — тараққиёт гарови!

 

Биз азал-азалдан ўз урф-одатларига содиқ, меҳмондўст ва тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоялар тарғибига бағишланган буюк миллий ва маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади. Хотира ва қадрлаш эса — барчамиз учун муқаддас бурч.

9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

Ер шаридаги 50 миллиондан ортиқ инсонларнинг ёстиғини қуритган II жаҳон урушида Ўзбекистондан 1 миллион 433 минг 230 нафар ҳамюртларимиз иштирок этган. 604 минг 52 нафар юртдошларимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтган, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлган.

Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Байналминал жангчилар ҳам йил сайин нуроний отахонлар сафига қўшилиб боришмоқда. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак.

Мустақиллик йилларида ҳам бизда 9 май умумхалқ байрами сифатида, 1999 йилдан бошлаб эса Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонлаймиз.

 

Албатта, ҳар бир соҳа вакиллари бу санада ўз ҳамкасбларини, фахрийларни ёд олади. Энергетика соҳасида ҳам кўплаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Байналминал жанглар иштирокчилари меҳнат қилишган.

Бугун биз — “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси  энергетика соҳасида самарали меҳнат фаолияти юритган, аммо бугун орамизда йўқ бўлган ҳамкасбларимизни ёд олдик, уларни хотирлаб, номларини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти uzbekistonmet.uz веб-сайтида зикр этилиши истадик...

Муинов Имен Мўминович

1952 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1987 йилдан электр тармоқлари соҳасида бошлаган. “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” Қарши шаҳар электр тармоқлари бўлими бошлиғи, 2001–2003 йиллар оралиғида “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” директори лавозимида фаолият юритган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Шогирдлари ҳозирда соҳамиз жабҳаларида ишлаб келишмоқда.

 

Имен Мўминович 2003 йилда вафот этган.

Холиков Юнус Ражабович

1955 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. 1978 йилда Тошкент давлат техника университетини тугатган. Иш фаолиятини 1978 йилда Шаҳрисабз магистрал электр тармоқлари корхонаси электр монтёри вазифасида бошлаган ва Реле ҳимояси ва автоматикаси бўлими бошлиғи лавозимигача фаолият юритган. 2001–2004 йиллар “Қашқадарё МЭТ” бош муҳандиси, 2004–2007 йилларда “Қашқадарё территориал юқори кучланишли тармоқлар” ташкилоти бошлиғи лавозимларида ишлаган устозлардан бири.

 

Юнус Ражабович 2007 йилда вафот этган.

Коршунова Ольга Ивановна

1960 йилда Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида туғилган. 1982 йилда Бишкек политехника институтини тугатган. Иш фаолиятини 1983 йилда Қашқадарё электр тармоқлари корхонасида Ишлаб чиқариш техник бўлими муҳандиси лавозимида бошлаган. ИЧТБ бўлими етакчи муҳандиси, ИЧТБ бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган ва улар ҳозирда соҳамизнинг турли жабҳаларида меҳнат фаолияти юритишмоқда.

Ҳозирги кунда унинг фарзанди — Саидова Ирина “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанция хизмати бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Ольга Ивановна 2011 йилда вафот этган.

Смирнов Борис Вячеславич

1937 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида таваллуд топган. 1980 йилда Тошкент политехника институтини тугатган. Иш фаолияти 1964 йилдан Қашқадарё электр тармоқларида электр монтёри вазифасидан бошлаган ва “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш ҳаво тармоқлари хизмати муҳандиси лавозимигача ишлаган.

Борис Вячеславич 2021 йилда вафот этган.

Аминов Ҳалим Аминович

1954 йилда Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган. 2007 йилда Ширин энергетика техникумини тугатган. Иш фаолиятини 1985 йилда Қашқадарё электр тармоқлари корхонасининг Электр узатиш ҳаво тармоқлари гуруҳида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Ҳ.А.Аминов Электр узатиш ҳаво тармоқлари гуруҳида бошлиқ ўринбосари, Электр узатиш ҳаво тармоқлари гуруҳи бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ҳозирда унинг фарзанди — Аминов Алиқул Ҳалимович “Қашқадарё МЭТ” филиалида Электр узатиш ҳаво тармоғи хизмати электр чилангари вазифасида ишлаб келмоқда.

 

Ҳалим Аминович 2011 йилда вафот этган.

Раҳимов Урал Бакирович

1957 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган. 1979 йилда Тошкент политехника институтини тугатган. Иш фаолиятини 1982 йилда Қашқадарё электр тармоқлари корхонаси таркибидаги 220 кВ кучланишли “Қарши” подстанцияси навбатчи электр монтёри вазифасидан бошлаган ва 2016 йилдан “Қарши” подстанцияси бошлиғи ўринбосари, Тезкор диспетчерлик пункти бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган. Энергетика фахрийси.

 

Урал Бакирович 2020 йилда вафот этган.

Игамов Зиёд Файзиевич

1959 йилда Қашқадарё вилояти, Косон туманида туғилган. 1977 йилда Тошкент политехника институтини тугатган. 2005 йил меҳнат фаолиятини 1990 йилдан Қашқадарё электр тармоқлари Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи муҳандиси, 2001 йилдан “Қашқадарё МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи етакчи муҳандиси лавозимида фаолият кўрсатган.

 

Зиёд Файзиевич 2005 йилда вафот этган.

Авазов Хаит Узоқович

1953 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. Иш фаолиятини энергетика соҳасида — 1970 йилда Тезкор таъмирлаш бригадаси электр монтёри вазифасидан бошлаган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган устозлардан бири.

Ҳозирда фарзанди — Авазов Элдор Хаитович “Қашқадарё МЭТ” филиали Электр узатиш ҳаво тармоғи хизматида электр монтёри вазифасида ишлаб келмоқда.

 

Хаит Узоқович 2008 йилда бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.

Раҳимов Баҳром Раҳимович

1957 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши туманида туғилган. 1979 йилда Тошкент политехника институтини тугатган. 1979 йилда Сирдарё магистрал электр тармоқларида муҳандис лавозимида иш бошлаган. 2002 йилда Қашқадарё магистрал электр тармоқларида электр узатиш ва ҳисоблаш бўлими бошлиғи лавозимида, 2007 йилда Тезкор бошқарув пунктида диспетчер вазифасида фаолият кўрсатган.

 

Баҳром Раҳимович 2020 йилда вафот этган.

Тошиев Исмоил Худоёрович

1968 йилда Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент политехника институтини тугатган. Иш фаолиятини энергетика соҳасида 2002 йилдан Қашқадарё магистрал электр тармоқлари ташкилоти таркибидаги 220 кВ кучланишли “Қарши” подстанцияси навбатчи муҳандиси лавозимида бошлаган.

Исмоил Худоёрович 2020 йилда вафот этган.

Ҳалилов Жўра Турсунович

1973 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. Иш фаолиятини энергетика соҳасида 2004 йилдан, ҳайдовчи вазифасида бошлаган. “Қашқадарё МЭТ” филиали Электр узатиш ҳаво тармоқлари хизматида ТВ-26 автомашинаси ҳайдовчиси вазифасига фаолият юритган.

 

Жўра Турсунович 2022 йилда вафот этган.

Шарипов Бахтиёр Шавкатович

1978 йилда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. Иш фаолиятини энергетика соҳасида 2005 йилдан бошлаган. “Қашқадарё МЭТ” филиали Электр узатиш ҳаво тармоқлари хизмати ҳайдовчиси вазифасида фаолият юритган.

 

Бахтиёр Шавкатович 2020 йилда вафот этган.

Фақиров Ғайрат Ачилович

1961 йилда Қарши туманида туғилган. Иш фаолиятини 2009 йилдан бошлаган. 220 кВ кучланишли “Қарши” подстанцияси қоровули вазифасида ишлаган.

 

Ғайрат Ачилович 2016 йилда вафот этган.

Хотира ва қадрлаш — муқаддас бурч.

✍️ Самар Эшмуродов, “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи етакчи муҳандиси

 

‖ Veb-sahifa http://uzbekistonmet.uz

‖  Telegram http://t.me/uzmetaxborotxizmati

‖ Facebook https://www.facebook.com/elektrtarmoq

‖ Instagram https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

‖ Twitter https://twitter.com/uzbekistonmet

‖ Utube https://utube.uz/ru/users/7208

‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>