Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.А.Исақулов жорий йилнинг 21–22 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида жойлашган юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларнинг ёзга мавсумга тайёргарлигини ўрганиш баробарида Хўжайли туманинг “Водник” қўрғони ҳамда “Жан-Қўнғират” овул фуқаролари йиғинида сайёр қабуллар ўтказган эди.
Батафсил: DЕПУТАТ ҚАБЫЛЛАЎХАНАСЫ
Бугун, 2022 йил 1 май куни, Рамазон Ҳайити муносабати билан, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан хайрия ҳашари ўтказилиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, меҳнатга лаёқатсиз 20 та хонадон фуқароларига озиқ-овқат маҳсулотлари, 3 та хонадоннинг бемор фуқароларига дори-дармонга етарли маблағлар хайрия сифатида тақдим этилди.
➡️ ДЕПУТАТ ҚАБУЛХОНАСИ t.me/deputatisaqulov
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати