Вазирлар Маҳкамасининг 199-Ф-сонли фармойиши ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг 2022 йил 27 апрелдаги 97-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали директорининг 2022 йил 28 апрелдаги 51-сон буйруғига асосан филиал таркибидаги барча бўлинма ва подстансияларда бугун — 30 апрел куни санитария-эпидемиологик талаблар, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Филиалининг барча ишчи-ходимлари ташаббус кўрсатиб, подстансиялар ҳудуди, боғлари, кўчалар, шунингдек, маъмурий биноларда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишмоқда.
А.А.Обидов, “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati