Ғузор қуёш фотоэлектр станциясини (ҚФЭС) қуриш лойиҳаси бўйича мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилар (инвестор-ишлаб чиқарувчилар) учун тендернинг биринчи босқичи (Малака сўрови – RFQ) бошланганлиги ҳақидаги эълонга жавобан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига халқаро компаниялардан 12 та ариза келиб тушган.
Лойиҳа Осиё тараққиёт банки кўмагида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қуввати 300 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуришни назарда тутади.
Тендер жараёни энг юқори халқаро стандартлар ҳамда очиқлик ва шаффофлик талабларига мувофиқ ўтказилади. Тендерда иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчаси учун очиқ киришда малака сўрови тақдим этилди.
Тендер комиссияси иштирокчилардан таклифлар келиб тушгандан сўнг, қабул қилинган таклифларнинг тўлиқлиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолайди, шундан сўнг малакали иштирокчиларнинг “қисқа рўйхати” эълон қилинади, улар кейинчалик тендернинг иккинчи босқичига (Таклифлар сўрови – RFP) қўйилади.
Аризаларини топширган компаниялар рўйхати (алифбо тартибида):
1. Abu Dhabi Future Energy Company PJSC- Masdar
2. Alcazar Energy
3. China Huadian Engineering
4. Concord New Energy Group
5. GD Power
6. International Company for Water and Power Project (ACWA Power)
7. Jinko Solar
8. Kalyon Holding
9. ReNew Power Private Limited
10. Solar System
11. Tenaga National Berhad
12. Voltalia SA
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
https://minenergy.uz/uz/news/view/1915
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati