❗️Ҳурматли истеъмолчилар!
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги Миллий диспетчерлик марказининг маълум қилишича, эртага — 2022 йил 20 февраль куни Сирдарё иссиқлик электр станциясининг 500 кВ кучланишли тақсимлаш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, Л-503 Сирдарё–Ўзбекистон ҳаво тармоғида ҳам таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилади. Бу давр ичида Фарғона водийси истеъмолчиларининг электр таъминоти ҳалқаланган 500 ҳамда 220 кВли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилади.
Ҳурматли истеъмолчилар, электр таъминоти тизимида олдиндан режалаштирилган таъмирлаш-созлаш ишлари электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун барча техник-муҳандислик имкониятлар ишга солинган бўлади ва бу тегишли тартиб-қоидаларга асосланган.
‼️ Шу боис қайсидир ҳудудда созлаш ишлари туфайли истеъмолчилар тармоқдан узилиши ҳақидаги асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз!
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati