«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ хабар қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябр №ПҚ-3284 сонли Жаҳон Банки иштирокида “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига асосан, Республика ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияда қурилиш-монтаж ишларини ўз ичига олувчи подстанцияларни замонавийлаштириш ишларини бажариш кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳа доирасида Жаҳон Банки билан биргаликда “Экологик ва ижтимоий бошқарув режаси” [Ҳужжатни юклаш] ишлаб чиқилди ва ўтказилган текширувларда қуйида келтирилган подстанциялар рухсат этилган (25м) масофадан қисқа оралиқда турар жой ва саноат объектлари билан чеграланганлиги аниқланди:
· ПС «Юлдуз» (Андижон тумани, Андижон вилояти) [Ҳужжатни юклаш];
· ПС «Жиззах» (Жиззах шаҳри, Жиззах вилояти) [Ҳужжатни юклаш];
· ПС «Катта-қўрғон» (Каттақўрғон шаҳри, Самарқанд вилояти) [Ҳужжатни юклаш];
· ПС «Самарқанд» (Хишрау қишлоғи, Самарқанд вилояти) [Ҳужжатни юклаш];
· ПС «Озодлик» (Учтепа тумани, Тошкент шаҳри) [Ҳужжатни юклаш];
· ПС «Юксак» (Яккасарой тумани, Тошкент шаҳри) [Ҳужжатни юклаш];
· ПС «Қўйлиқ» (Яшнобод тумани, Тошкент шаҳри) [Ҳужжатни юклаш].
Юқорида келтирилган маълумотларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йилнинг 7-10 октябр кунлари, юқоридаги подстанцияларга яқин жойлашган ҳудуд аҳолиси билан юзага келувчи экологик ва ижтимоий саволларни муҳокама қилиш мақсадида қуйидаги саналарда ўтказилиши режалаштирилган оммавий консультатив йиғилишлар ҳақида эълон қилади:
· ПС «Юлдуз» - 7 октябр 2019й;
· ПС «Озодлик» - 8 октябр 2019й;
· ПС «Юксак» - 8 октябр 2019й;
· ПС «Қўйлиқ» - 8 октябр 2019й.
· ПС «Жиззах» - 9 октябр 2019й;
· ПС «Катта-қўрғон» - 10 октябр 2019й;
· ПС «Самарқанд» - 10 октябр 2019й.
Барча савол ва таклифлар бўйича ушбу алоқа манзилларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:
«Модернизация» проектини амалга ошириш гуруҳи |
(71) 208 55 92 |
«Юлдуз» подстанцияси бошлиғи |
(93) 410 20 72 |
«Жиззах» подстанцияси бошлиғи |
(90) 643 90 75 |
«Каттағқўрғон» подстанцияси бошлиғи |
(93) 336 85 90 |
«Самарқанд» подстанцияси бошлиғи |
(91) 559 02 30 |
«Озодлик» подстанцияси бошлиғи |
(94) 633 18 33 |
«Юксак» подстанцияси бошлиғи |
(99) 791 23 73 |
«Қўйлюқ» подстанцияси бошлиғи |
(71) 280 39 42 |