
АОКА тавсияси билан лавозимга тайинланган ушбу кадрлар бир вақтнинг ўзида раҳбарнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам саналади.
Kun.uz марказий давлат ҳокимияти органларининг матбуот хизматлари раҳбарларини таништиришда давом этади. Навбат – давлат қўмиталари, агентликлар ҳамда ҳукумат ҳузуридаги марказ ва инспекцияларга.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита – Марупов Илҳом Исломович

Давлат статистика қўмитаси – Абдурасулов Усмон Рустамович

Туризмни ривожлантириш қўмитаси – Рахманбаева Лола Самигджановна

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ашуров Отабек Анварович

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитаси – Суюнов Анвар Иброҳим ўғли

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – Хасанова Манзура Содиқжоновна

Давлат божхона қўмитаси – Cаломов Нурбек Нормуродович

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси –
Атамуратов Неъматжон Ахмеджанович

Миллий олимпия қўмитаси – Имомхўжаев Зафар Ахбарович

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси – Тошходжаев Хасан Джавлянович

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – Ахмедова Зиёда Камуналовна

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – Мирзаева Ирина Мирджалиловна

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан
дўстлик алоқалари қўмитаси – Шукуров Ғайратулла Самикович

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази – Бобоев Орзиқул Мирзаевич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази –
Билолова Замира Бахтияровна

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси –
Бўранов Лазиз Олимович

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази –
Бекова Комила Нигманджановна

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази –
Юсупов Зоҳир Ўзбекович

Давлат активларини бошқариш агентлиги – Ибодов Мумин Мамуржанович

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – Закирова Севара Мурадовна

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги – Унгбоева Барно Ўрозовна

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Бегматова Қизлархон Шавкатовна

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси – Хайриддинов Фирдавс Низомиддинович

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” – Джураев Отабек Ахралович

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси –
Мадрахимова Феруза Рузимбаевна
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин вазирларга тайинланган матбуот котиблари рўйхати эълон қилинган эди.
Манба: Kun.uz