“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маъмурияти Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи - бош ҳисобчи
вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор этади.
Бозор Жумаевич ўз иш фаолиятини 1982 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани “Коммунизим” хўжалигидан бошлаган. 1992-1995 йилларда “Ўзбекэнерго” ДАК Ҳисоблаш маркази бухгалтери, бош бухгалтер ўринбосари, 1995-2001 йилларда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ОАЖ бош бухгалтер ўринбосари, бош бухгалтери, 2001-2004 йилларда “Ўзбекэнерго” ДАК “Ўзэлектртармоқ” ШК бош бухгалтери, 2014-2019 йилларда “Ўзбекэнерго” АЖ “Ўзэлектртармоқ” УК бош бухгалтери, 2019 йилнинг август ойидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бош бухгалтери лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бозор Жумаевич 2021 йил 8 июль куни 54 ёшида бу оламдан кўз юмди.
Бозор Жумаевич Хайдаровнинг ёрқин хотираси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жамоаси қалбида доимо сақланиб қолади.
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати