Қизиқарли хабарлар
Исландияда CО2ни ҳаводан йиға оладиган дунёдаги энг йирик завод иш бошлади

«Climeworks» стартапи атмосферадан карбонат ангидридни йиға оладиган корхона фаолиятини ишга туширди. Шундай қилиб, тўпланган карбонат ангидрид махсус минераллаш жараёни ёрдамида доимий равишда ер остида сақланади. Қурилма йилига 4 минг тонна карбонат ангидридни ютиш учун мўлжалланган.

  • 24.09.2021
  • 825
Шотландияда электрли юк машиналари учун симсиз қувватловчи мосламани синовдан ўтказишмоқда

Эдинбургда электр юк машиналарига мўлжалланган 1,6 миллион фунт стерлинг қийматидаги симсиз қувватловчи мосламалар лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирда у синов босқичида.

  • 16.09.2021
  • 765
Қуввати 1 ГВт бўлган орбитал қуёш электр станцияси 2050 йилгача ишга туширилади

Хитойда Чунцинг университети олимлари Ердан 36 минг км баландликда, орбитал қуёш электр станциясини ишга туширишни режалаштирмоқда.

  • 07.09.2021
  • 759
Хитойда дунёдаги энг катта шамол турбинаси намойиш қилинди

Хитойнинг “MingYang Smart Energy” компанияси 16 МВт қувватга эга дунёдаги энг йирик шамол турбинасини намойиш қилди. Шамол турбинаси денгизда кам учрайдиган кучли шамоллар шароитида ишлашга мўлжалланган ва ҳатто тайфунларга ҳам чидамли ҳисобланади.

  • 06.09.2021
  • 755
Туркияда ҳаракатланаётган автомобиллар ёрдамида ишлайдиган шамол турбиналари ўрнатилди

Истанбулда ҳаракатланаётган машиналарнинг шамолида ишлайдиган шамол турбиналари пайдо бўлди. Тизим Истанбул техник университети ва “Devecitech” томонидан ишлаб чиқилган.

  • 26.08.2021
  • 751
Швецияда электромобилларни қувватлантириш учун қуёшли фасад яратилди

646 кВт қувватга эга бўлган қуёш батареясидан қилинган фасад 300 та электромобилни қувватлаш кучига эга бўлган гаражга электр энергияси етказиб беради.

  • 25.08.2021
  • 777
Жанубий Корея дунёдаги энг йирик сузувчи офшор ШЭС ни ишга тушириш режалари ҳақида сўзлаб берди

Жанубий Корея сузувчи пойдеворли дунёдаги энг йирик денгиз шамол паркини қуриш лойиҳасига 36 трлн вон (32.1 миллиард АҚШ долларини) инвестиция қилиш режалари хақида хабар берди.

  • 19.05.2021
  • 1194
Намангандаги тўртта янги қурилган уйларнинг томи қуёш панеллари билан жиҳозланди

Намангандаги янги қурилган уйларнинг томларида, маиший техника учун автоном энергия таъминотини етказиб бера оладиган, 192 та қуёш панеллари ўрнатилди. Қуввати 58 киловатт бўлган қуёш панеллари, 96 хонадонни жамлаган, тўртта кўп қаватли уйнинг томларида ўрнатилди.

  • 15.05.2021
  • 1237
Шамол электр станцияларининг келажаги вертикал турбиналарга боғлиқми?

Агар шамол генераторлари парракларининг доим ишлатиладиган тури ўрнини ихчамроқ вертикал турбинали шамол фермалари эгалласа, улар ўтмишга айланиши мумкин. Англия тадқиқотчилари бундай тузилма горизонтал турга нисбатан йирик шамол паркларида самаралироқ эканлигини аниқладилар - агар улар маълум тарзда ўрнатилса, энергия ишлаб чиқариш унумдорлиги 15% ортишига эришиш мумкин.

  • 12.05.2021
  • 1284
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ ВА БУГУНИ

Электр энергияси лотинча «electricus» сўзидан (қадимги юнонча «ἤλεκτρον») олинган бўлиб, зарядланган эркин электрон зарраларининг ўзаро таъсири ва тартибли ҳаракати натижасида юзага келадиган ҳодисалар мажмуи ҳисобланади.

  • 15.03.2021
  • 2603
ОФФШОР ШАМОЛЛАРИ СЕКИНРОҚ ВА КУЧЛИРОҚ ЭСАДИ

Оффшор шамоллари секинроқ ва кучлироқ эсади. Бу қуруқликдагига нисбатан кўпроқ шамол энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради. Денгизда электр станцияларини қуриш учун жой етарлича, ер майдонларида ўсиб бораётган тақчиллик эса шамол энергетикасини қуруқликда ривожлантирмасликнинг тўғри эканлигига яна бир далилдир.

  • 12.03.2021
  • 1297
Европа гуруҳи (ENSREG) Островецдаги янги Белоруссия атом станциясининг дастлабки экспертлар ҳисоботини тасдиқлади

Ядро хавфсизлигини тартибга солувчи Европа гуруҳи (ENSREG) Островецдаги янги Белоруссия атом станциясининг дастлабки экспертлар ҳисоботини тасдиқлади. Бу ҳисобот консенсус асосида (2021 йил 3 март куни) ENSREG техник экспертларининг 9 ва10 февралда объектга қилган ташрифларидан сўнг қабул қилинди.

  • 05.03.2021
  • 1351
ITER — ИЛМИЙ ФАРАЗЛАРГА АСОСЛАНГАН СИНОВ РЕАКТОРИ: ФРАНЦИЯДА ДУНЁНИНГ ЭНГ ЙИРИК ТЕРМОЯДЕР РЕАКТОРИНИ ЙИҒИШ-БУТЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Франциянинг жанубида дунёдаги энг йирик термоядровий экспериментал реакторини (ITER — International Thermonuclear Experimental Reactor) йиғиш-бутлаш ишлари бошлаб юборилди. Уни ишга тушириш ва 2025 йилда биринчи плазмани олиш режалаштирилган.

  • 29.07.2020
  • 2359
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ МАСАЛАСИДА МАНТИҚИЙ ЁНДАШУВ

Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги ҳақида кўп ва хўп гапирилган. У истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири эканлиги қайта-қайта таъкиланади. Бу ҳақда таҳлилий мақолалар эълон қилинди, турли аудио ва видеомаҳсулотлар тақдим этилмоқда.

  • 20.05.2020
  • 2554
ҲАРАКАТНИ ИЛҒОВЧИ МОСЛАМАЛАР — ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИ ВА ТЕЖАМКОРЛИГИ САРИ АРЗОН ВА ОСОН ЙЎЛ

Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги — бу энергоресурслардан фойдаланишдан тийилиш, истеъмол ҳажмини чеклаш эмас, аксинча, тежамкорлик ва самарадорлик ёш авлодга болалик давриданоқ ўргатилиши лозим бўлган истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири эканлиги ҳақида аввалги таҳлилий мақолаларимизда ўз фикр-мулоҳазаларимизни баён қилган эдик.

  • 13.05.2020
  • 2629
ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРНАТИЛГАН ДАСТЛАБКИ ТРАНСФОРМАТОР БУДКАЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Бугунги ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиб бўлмайди...

  • 27.02.2020
  • 1874
ЛАМПОЧКАНИ КИМ ИХТИРО ҚИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

Дастлаб колба ичида электр токига қаршилик қилувчи мослама «кўмир сим» шаклида бўлиб, ёруғлиги жуда кучсиз бўлган... Лампочка кимнинг ихтироси?

  • 29.01.2020
  • 5558
ЭЛЕКТР ЁЙИ

Электр ёйи — бу модданинг тўртинчи шакли, яъни плазма ҳолатининг махсус кўриниш бўлиб, у ионланган нейтрал газлардан иборат. Эркин электр зарядларининг мавжудлиги электр ёйининг ўтказувчанлигини таъминлайди.

  • 20.11.2019
  • 2236
АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ТИНЧЛИК МАҚСАДИДА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБИ

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш энергия ресурсларини талаб қилади. Ушбу эҳтиёжни ишончли манбалар билан таъминлашни кенгайтиришга эҳтиёж йўқ эмас.

  • 15.11.2019
  • 1578
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Россия Федерацияси ижодкорлари электр энергияси, у қандай ишлаб чиқарилиши, умуман, кўзга кўринмас, идишга солинмас ушбу маҳсулотнинг алоҳида тури қандай хусусиятларга эга эканлиги тўғрисида ажойиб мультлавҳа тайёрлашган.

  • 15.11.2019
  • 2547
>